08.09.2020
Ҳужумчи Антуан Гризманн ушбу трансфер ойнасида “Барселона”дан кетмоқчи эмас.
Гризманнинг “Атлетико” ва Англияга йўл олиши борасидаги миш-мишларга қарамай, 29 ёшли франциялик футболчи Барселонада қолмоқчи.
Ўйинчи эътиборини “Барселона” билан муваффақиятга эришишга қаратган ва ҳеч ким буни ўзгартира олмайди. Ҳатто АПЛдаги топ-клубларнинг жозибали таклифлари ҳам бунга таъсир қилмайди.
Гризманн шунингдек, каталонияликларнинг янги мураббийи Рональд Куман уни қадрлашини ва марказий форвард ролида кўришини билади. Луис Суареснинг кетиши ортидан француз учун бўш ҳудуд ҳосил бўлади. У Лионель Месси ўзаро тушунишни йўлга қўймоқчи.
Олдинроқ хабар берилганидек, “Ливерпуль”, МЮ ва “Арсенал” клублари Гризманни кузатаётгани, футболчи Лионель Месси ва Филиппе Коутиньо сабаб “Барса”дан кетиши мумкинлиги айтилган эди.
Манба : sport.es