13.06.2021
Португалия миллий жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселу коронавирусга чалинди.
Дастлаб экспресс-тест, сўнг ПЦР-тестда мусбат натижа аниқланди.
Канселунинг ўрнини «Милан»нинг 22 ёшли ҳимоячиси Диогу Далот эгаллайди.
Португалиянинг қолган футболчилари ҳам тест топширишди ва уларда COVID аниқланмади.