ФИФА ёшлар миқёсидаги мусобақада янги қоидаларни синовдан ўтказмоқда

18.07.2021

ФИФА Нидерландиядаги “Future of Football Cup” ёшлар мусобақасида янги футбол қоидалари синовини амалга оширяпти.

Турнирда қуйидаги янгиликлар қўлланмоқда:

– тўпни ён чизиқдан оёқ билан ўйинга киритиш;

– жарима зарбасини якка тартибда дриблинг орқали амалга ошириш;

– чексиз алмаштиришлар;

– сариқ карточка олгандан кейин вақтинчалик (5 дақиқалик) четлатиш;

– 30 дақиқадан икки бўлим ўйнаш (тўхталишлар вақтида секундомер тўхтатилади).

Айтишларича, ФИФА ушбу мусобақадан кейин янги қоидаларни расмий ўйинларга татбиқ этиш қарорини кўриб чиқади.

 

Манба : fifa.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО