Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Турон”га қарши тайёргарлик авжида
the_title()

05.08.2021

“Қўқон-1912” жамоаси футболчилари олдинда кутиб турган Яйпаннинг “Турон” жамоаси билан бўладиган учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда.
Ўзига хос “Қўқон дербиси”да қўлга киритиладиган очколар ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади. Ҳар холда турнир жадвалидаги ҳолат шуни тақозо қиладики , “дерби” да “Қўқон-1912” жамоаси ҳам “Турон” жамоаси ҳам майдонга фақат ғалабани кўзлаб чиқишади.
Бундан тўғри хулоса қилган ҳолда “шунқорлар” айни кунларда машғулотларга зўр беришган. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Куннинг биринчи ярмида футболчилар жисмоний тайёргарликка қаратилган машғулотлар билан банд бўлишаётган бўлса, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотлар асосан тўп билан ишлаш ва техник-тактик жараёнларга асосланган ҳолда бўлиб ўтмоқда.
“Қўқон-1912” – “Турон” учрашуви 8-август куни ,Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида , соат 20:00 да бошланади. Бир кун олдин, яъни 7 август куни эса бу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашадилар. U21-биринчилиги доирасидаги ўйин 7 август куни , соат 17:30да , Қўқондаги 2-БЎСМ стадионида бўлиб ўтади.
DSC_4328 копия
DSC_4261 копия
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО