Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичи бошланди
the_title()

12.01.2021

2021 йилги футбол мавсумида ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган “Қўқон-1912” жамоаси , янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичини бошлади.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун, 11 январь кунидан Тошкент шаҳрида йиғилиб машғулотларга киришишди. Тошкентдаги машғулотларга жамоанинг барча асосий таркиб футболчилари ҳамда Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки йиғинда ўзини яхши томонлама кўрсатган футболчилар таклиф қилинди. Пойтахт йиғинида жамоанинг асосий етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев ҳамда Александр Мерзляковлар ҳам жамоа сафига қўшилишган. Жамоанинг бугунги машғулотлари “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтди.
Тошкентдаги машғулотлар 20 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Мураббийларнинг режаларига кўра мазкур йиғин давомида иккита назорат учрашуви ҳам ўтказилади. Назорат ўйинлари қайси жамоалар билан ва қачон ўтказилиши борасида алоҳида хабарни ижтимоий тармоқларимизга жойлаймиз. Бизни кузатиб боринг, биз билан бирга бўлинг !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО