17.05.2017
Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Бугун Қўқонда ҳақиқий футбол байрами.
Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Олий лига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур ўйин турнинг марказий учрашуви сифатида эътироф этилмоқда. Бугун турнир жадвалида 1 ва 2 – ўринда бораётган жамоалар тўп суришади.
Ушбу учрашув клуб расмий сайти, твиттер ва фейсбукдаги расмий саҳифалар ҳамда телеграмдаги каналимиз орқали матнли трансляция қилинади.
Фейсбудаги саҳифамиз Facebook/FC Qo’qon1912
Твиттердаги саҳифамиз: https://twitter.com/fckokand1912
“Марказий” ўйингоҳ кассаларида чипталар сотуви бошланди. Мухлислар секин-аста стадионга кириб келишмоқда.
Бугун ҳам “Марказий” ўйингоҳда аншлаг бўлиши кутилмоқда.
Учрашув бошланишига икки ярим соат вақт қолди. Стадион секин-аста мухлислар билан тўлиб бормоқда.
Бугунги учрашувда футболчиларимиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Олға, Қўқон-1912!
Факт: Бугун “Қўқон-1912” ўз майдонида олтинчи учрашувини ўтказади. Аввалги беш ўйинда қўқонликлар учта ғалабага эришган ҳолда бир мартадан дуранг ва мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 8-4. “Қўқон-1912” ўз уйидаги баҳсларда 10 очкони қўлга киритган.
Факт: Бугунги ўйин “Локо” учун сафардаги бешинчи баҳс бўлади. Жамоа аввалги тўртта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. “Машъал” ва “Пахтакор” клублари мағлуб этилган. “Навбаҳор” билан дуранг ўйналган бўлса, “темирйўлчилар” “Шўртан”га ютқазиб қўйишган. Сафардаги учрашувларда тўплар нисбати 5-5.
Эсингиздами? 2015 йилги мавсумда “Қўқон-1912” ўзида “Локо” билан 2:2 ўйнаган ва учрашувдан сўнг “термирйўлчилар”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилганди. Ўтган йилги беллашувда эса “Локомотив” сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов
Футболчиларимиз стадионга етиб келишди.
“Локо” футболчилари ҳам стадионга етиб келишди.
“Марказий” ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлди. Гарчи чипталар ўйиндан уч ярим соат олдин сотила бошлаган бўлса ҳам.
Ҳар икки жамоа дарвозабонлари ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.
Олий лига
11-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив”
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 8. Собир Ҳамидов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 97. Ойбек Рустамов.
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев, 15. Сардор Мирзаев, 22. Мурод Бобожонов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Қувондиқ Рўзиев, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Сайфиев, 42. Муҳаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 9. Икром Алибоев, 11. Садриддин Абдуллаев, 17. Салим Мустафоев, 18. Темур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 77. Диёрбек Туропов.
Бугун вакилларимиз кўк рангли либосларда майдонга тушишади.
“Локомотив” ўйинчилари эса оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.
Футболчилар ПФЛ мадҳиялари остида майдонга тушиб келишмоқда.
Ўйин бошланди.
Учрашувнинг илк дақиқаларидан вакилларимиз олдинга ташланишди. Биринчи ҳужум хавфли кўриниш олди. Меҳмонлар ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди.
Бурчакдан оширилган тўп “Локо” ҳимоячиларини шошириб қўйди.
8-дақиқа Марат Бикмаев томонидан тепилган тўп бироз ноаниқ кўриниш олди.
11-дақиқа футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-ке ҳужум ташкил этишмоқда.
Яна бир бурчак зарбаси мемонларни таҳликага солди.
Дастлабки 13 дақиқада тўрт марта бурчак тўпини ижро этдик. Ҳар сафар меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.
Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ўйиннинг бундай бошланишини кутмаган бўлса керак.
17-дақиқада меҳмонлар ҳам бурчак тўпидан кейин хавфли вазият яратишди. Музаффар Абдуллаев ўзини кўрсатди.
21-дақиқа Филип Райевац рақибдан ўта олмади. Акс ҳолда…
23-дақиқа Дарко Гожкович огоҳлантирилди.
24-дақиқа Жавоҳир Сидиқов бир нечта рақибларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
27-дақиқа “Локо” вакиллари икки марта қулай имкониятга эга бўлишди.
Учрашувнинг 30-дақиқа ўтиб бормоқда. Ҳисоб ҳамон 0:0.
32-дақиқа учрашувдаги энг хавфли вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучсиз чиқди.
35-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан берган зарбаси дарвозанинг шундоқина ёнидан ўтиб кетди.
38-дақиқа Мерзляков ўрнига Ҳамидов майдонга тушди.
Сўнгги дақиқаларда меҳмнларнинг ҳужуми анча хавфли кўриниш олди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган пайтда Дарко Гожкович рақиб дарвозасини ишғол этди.
Биринчи бўлим тугади.
Иккинчи бўлим бошланди.
Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди.
50-дақиқа Суҳроб Бердиев йиқитилди.
Жармадан самарали фойдалана олмадик.
Сўнгги икки дақиқа меҳмонлар дарвозаси олдида иккита хавфли вазият вужудга келди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик.
Бугунги учрашувни бевосита стадионда 10 578 томошабин кўзатиб бормоқда.
Локо футболчилар бироз фаоллашишди. Лекин футболчиларимиз майдонда мардонавор ҳаракат қилишмоқда.
“Локо”да яна бир ўзгариш: Рўзиев ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.
77-дақиқа Ҳамидов ўрнига Рустамов майдонга тушди.
78-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳимоячи ва дарвозабоннинг тушунмовчилиги натижасида Бикмаев дарвозамизни ишғол этди.
Акрамов ўрнига Отақўзиев майдонга тушди.
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
Мирзаев ўрнига Туропов майдонга тушди.
Ўйин тугади. 1:1.