26.05.2017
Дастлабки ҳужум 2-дақиқада меҳмонлар дарвозаси олдида ташкил этилди. Учрашувдаги ҳисоб 11-дақиқада очилди. Носир Отақўзиев томонидан оширилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 12-дақиқа меҳмонлар ўз дарвозаларини ишғол этишларига бир баҳя қолди. Бу ерда омад бухороликларни голдан қутқариб қолди.
18-дақиқада бурчакдан оширилган тўпан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. Акмал Холмуродовнинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
25-дақиқа бухороликлар ҳам хавфли вазиятга эга бўлишди. Аммо Иван Нагаев офсайдда қолиб кетганди.
30-дақиқа Жалил Кимсанов томонидан оширилган тўпга Филип Райевац ета олмади. Акс ҳолда…
34-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи рикошет ҳолатда рақиб дарвозасидан жой олди.
Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқа Отақўзиев – Райевац комбинацияси якунига етмай қолди.
Мухлислар учун маълумот, ўтган йили ушбу жамоаларнинг Қўқондаги ўйинини айнан Ҳасан Рўзиев бошқариб борганди. Шунингдек, ушбу рефери бу йил Ғузорда ўтган “Шўртан”га қарши кечган ўйинни ҳам бошқарган.
64-дақиқа Жавоҳир Сидиқов бир неча рақибларни алдаб ўтган ҳолда дарвозабон билан деярли яккамаа-якка ҳолга кириб борди. Бироқ зарбаси кучсиз чиқди.
77-дақиқа Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятни голга айлатира олмади. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.
Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи – Акобир Тўраев бўлди.
Орадан яна бир дақиқа ўтиб яна ўша Носир Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
Шу тариқа мухлислари кўз ўнгида ҳужумкор ўйин намойиш этган футболчиларимиз “Бухоро” жамоасини доғда қолдир ва очколари сонини 23 тага етказиб олди. Шуни айтиш жоизки, футбочиларимиз қўқонлик футбол ихлосмандларига яна бир байрамни тортиқ этишди.
Олий лига
12-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:1 (2:0)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Голлар: Суҳроб Бердиев – 11, Мурод Холмуҳаммедов – 34. – Акобир Тўраев – 78.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев(8. Собир Ҳамидов-83) , 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев,-90) 24. Иброҳим Раҳимов (11. Андрей Сидоров-75), 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 25. Иқбол Маликжонов, 85. Руслан Мелзеддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Бухоро”: 12. Акмал Турсунбоев, 2. Элбек Равшанов (10. Баҳриддин Ваҳобов-69), 3. Бобур Омонов, 5. Кирилл Пасичник, 9. Нозим Умуров (7. Суҳроб Неъматов – 51), 11. Санъат Шихов, 20. Ислом Холиқов (96. Акобир Тўраев – 61), 22. Шохрух Гадоев, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Владимир Баенко, 77. Иван Нагаев.
Захира: 1. Эркин Жабборов, 15. Жамшид Ҳасанов, 23. Зохир Пиримов, 44. Миржалол Жумаев.