07.07.2017
Хабарингиз бор, яқинда испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатган эди. Жаноб Мендездан кейин футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинланди. Унга собиқ футзалчи Нодир Элибоев ёрдамчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов терма жамоани бундан олдин ҳам бошқарган. Вакилларимиз 2014 йил Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида айнан Аҳмедов бошчилигида бронза медалларини қўлга киритишган. Янги бош мураббийга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.