13.02.2018
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёрланаётган жамоамиз мураббийлари селекция ишларини тўхтатишгани йўқ.
Жамоамиз машғулотларига Сербия давлатидан яна бир легионер футболчи қўшилган.
22 ёшли ҳужумчи Милан Спремо, Сербия суперлигаси вакили Бачка Паланка жамоасидан келган. Ҳужумчи фаолияти давомида Сербия ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионати саралаш мусобақаларида иштирок этган. Милан Спремо Сербиянинг турли жамоалари таркибда Европа лигаси мусобақаларида ҳам иштирок этган.
Ҳужумчи ҳозирда жамоамиз мураббийлари кўригида бўлиб турибди. У жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда. Агар мураббийларимиз маъқул кўришса Милан билан шартнома имзоланади.