“Манчестер Сити” ўз таркибини Испания чемпионатининг 2 етакчи футболчиси билан кучайтиришни режалаштирмоқда.
“ESPN Argentina” хабарига кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ва “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамосга таклиф тайёрламоқда. Ҳар икки футболчининг ўз клублари билан имзолаган шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади ва улар эркин агентга айланишади. Инглиз жамоаси улар билан 1 январдан бошлаб музокара олиб бориш имкониятига эга бўлади.