15.05.2021
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги 9-тур учрашувини ўз майдонида , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги футболчилар кечадан мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда жамоанинг барча футболчилари иштирок этишмоқда. Андижондаги ўйинда бошидан жароҳат олган дарвозабон Музаффар Абдуллаев ҳам бугундан бошлаб машғулотларда иштирок этишни бошлайди.
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” баҳси 18-май куни бўлиб ўтади.