Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўртоқлик ўйинида йирик ғалаба !
the_title()

19.07.2021

Давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиб, иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси, бугун Тошкент шаҳрида назорат учрашувини ўтказди.
“Шунқорлар”нинг рақиби Термизнинг “Сурхон” жамоаси бўлди. Бахтиёр Ашурматов ўртоқлик ўйинида таркибда бўлиб турган барча футболчиларга ўйнаш имконини берди. Жароҳат сабабли Мурод Холмуҳаммедов ҳамда яқинда ўз ватанидан қайтиб келган Славко Лукичлар бугунги ўйинда қайдномага киритилмади.
Учрашув футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Хамиддило Абдухамидов ҳамда Шоҳназар Норбековларда қулай имкониятлар юзага келди, лекин вакилларимиз бу вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйиннинг 35-дақиқасига келиб рақиб ҳимоячилари Хамидилло Абдухамидовни тўхтатиб қолишни уддасидан чиқа олишмади. Хамиддилло дарвозабон билан деряли бирга-бир вазиятга чиқиб , учрашувдаги ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибида бир нечта ўзгаришлар бўлди. 53-дақиқада чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирган Суҳроб Бердиев икки нафар рақибни алдаб ўтди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллаб ҳисобни ўзгартирди.Иккинчи голдан сўнг Термизлик футболчилар ҳисобни қисқартириш учун олдинга интилишди. Қарши ҳужумда Анвар Ҳожимирзаев ҳимоячилардан қочиб кетди ва “Сурхон” дарвозасига учинчи голни киритди.
Учрашувнинг қолган қисмида ҳар икки жамоа футболчилари ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб “шунқорлар” қурбон ҳайити байрамини нишонлаш учун юқори кайфиятда уйларига жўнаб кетишди. Жамоамиз навбатдаги машғулотларни 22 июль кунидан яна Тошкент шаҳрида давом эттиришади.
Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Сурхон” 3-0
Гол: Хамидилло Абдухамидов (35), Суҳроб Бердиев (53), Анвар Хожимирзаев (66)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО