Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бугун футбол: Жамоамиз 1/8 финалда ўйнайди

22.05.2017

Бугун вакилларимиз Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

 

Кубокдаги биринчи тўқнашув

Мазкур жамоалар бугун биринчи марта Ўзбекистон кубоги доирасида майдонга тушишади. Бу кунга қадар кубок ўйинларида бекободликларга қарши майдонга тушмаганмиз.

 

Кубокдаги сўнгги беш мавсум

Қўқонликлар 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15 марта иштирок этишган. (Олдин “Темирйўлчи” номи остида қатнашган). Жамоамизнинг сўнгги бешта мавсумдаги иштироки билан танишинг.

2002/2003 йили  гуруҳ босқичида биринчи ўриини олган 1/8 финалда “Бухоро”га ютқазган. Ўша йили жамоа “Қўқон-1912” номи остида иштирок этган.

Бир неча йил жамоамиз мусобақада қатнашмаган.

2013 йил. Биринчи босқич техник ғалаба, иккинчи босқичда “Сўғдиёна” мағлуб этилган. 1/8 финалда “Локомотив”га ютқазилган.

2014 йил. Биринчи босқичда “Ўз Донг Жу” иккинчи босқичда “Нефтчи” пенальтилар сериясида мағлуб этилган. 1/8 финалда “Пахтакор”га мағлуб бўлган.

Ўша “Нефтчи” билан бўлган учрашувни ҳамон қўқонлик футбол мухлислари мароқ билан эсга олишади.

2015 йил. Иккинчи босқичда “Хотира-79” мағлуб этилган. 1/8 финалда “Сўғдиёна”га ютқазиб қуйилган.

2016 йил. Иккинчи босқичда “НБУ Осиё” доғда қолдирилди. 1/8 финалда икки ўйин натижасига кўра, “Навбаҳор”  мағлуб этилди. Чорак финалда “Бухоро” вакиллари икки ўйин натижаси буйича вакилларимиздан устун келишган.

 

Бу жамоаларнинг охирги ўйини

Бугун майдонга тушадиган бу жамоалар роппа-роса бир ой олдин, яъни 22 апрель куни Ўзбекистон чемпионати доирасида Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида тўқнаш келишганди. Ўша учрашувни кўтаринки руҳда ўтказган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари рақибни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Ўша ўйинда Суҳроб Бердиев бекободликлар посбонини уч марта хафа қилганди. Бугун ҳам вакилларимиздан ана шундай мазмунли ўйин кутиб қолами.

 

Ҳакамлар

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви Акмал Раҳимов бошчилигидаги ҳакамларга топширилди.

 

Ўзбекистон Кубоги

1/8 финал

Биринчи учрашув

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

 

Бошланиш вақтлари

Бугун учрашув соат 17:30да бошланади. Барча футбол мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО