25.05.2017
26 май куни Қўқонда Олий лига 12-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар Олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 44:31, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 38, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.
Қўқонда ўтган учрашувлар
09.04. 2016
Қўқон 1912 – Бухоро – 0:1
02.05.2015
Қўқон 1912 – Бухоро – 2:1
23.06.2003
Қўқон 1912 – Бухоро – 1:0
21.09.2002
Қўқон 1912 – Бухоро – 1:0
05.11.2000
Темирйўлчи – Бухоро – 1:6
18.09.1999
Темирйўлчи – Бухоро – 4:1
06.11.1998
Темирйўлчи – Бухоро – 3:1
01.10.1995
Темирйулчи – Нурафшон – 3:0 *
25.09.1994
Темирйўлчи – Нурафшон – 1:0
18.09.1993
Темирйўлчи – Нурафшон – 4:0 (2:0)
10.05.1992
Темирйўлчи – Нурафшон – 1:1 (0:1)
Факт: Қўқонда ўтказилган ўйинларнинг 8 тасида “Қўқон-1912” жамоаси ғалаба қозонган. Битта ўйин дуранг натижа билан якунланган.
Ҳакамлар
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 12-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 26 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Айтганча, ўтган йили Қўқонда ўтказилган ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳам Ҳасан Рўзиев ҳакамлигида ўтган.
Яна бир маълумот бундан бир ой олдин Ғузорда ўтказилган “Шўртан”га қарши кечган учрашувни айнан Ҳасан Рўзиев бошқарган.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги бешта учрашувда ишлаган.
Олий лига
12-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Бошланиш вақтлари
Жума куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 18:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин соат 17:00да старт олади.