15.08.2017
Сhampionat.asia сайти ходимлари одатга кўра, ўтган тур (17-тур) рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.
Ушбу рамзий терма жамоадан “Қўқон-1912” етакчисига айланиб бораётган Жавоҳир Сидиқов ҳам ўрин эгаллади.
– “Қўқон-1912” ўз уйида олий лига аутсайдери “Обод”ни мағлуб этди. Ягона гол ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ҳисобига ёзилди, деб ёзади сайт ходимлари Жавоҳирга берилган таърифда.
championat.asia талқинига кўра 17-турнинг рамзий терма жамоаси
Дарвозабонлар:
Жавоҳир Илёсов (“Машъал”)
Ҳимоячилар:
Владимир Баенко (“Бухоро”)
Обид Жўрабоев (“Шўртан”)
Искандар Шойқулов (“Машъал”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Отабек Шукуров (“Бунёдкор”)
Тиаго Безерра (“Пахтакор”)
Дилшод Жабборов (“Навбаҳор”)
Жавоҳир Қаҳрамонов (“Бухоро”)
Ҳужумчи:
Марат Бикмаев (“Локомотив”)