05.10.2017
Қўқон футболи истеъдодларга бой эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Футболимиз ватани саналадиган ушбу шаҳар ҳар доим ўзининг машҳур футболчилари билан мақнатиб келган. Сўнгги йилларда “Қўқон-1912” жамоаси болалар футболига катта эътибор қаратиб келмоқда. Бунинг натижасида клуб ўз сафини иқтидорли ўйинчилар билан бойитиб бормоқда. Айни дамда асосий таркибда бир нечта Қўқон футболи тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Узоқ йиллик режалар асосида иш олиб бораётган жамоамиз бундан бир неча йил олдин “Жажжи шунқорчалар” гуруҳини ташкил этганди. Бугунги кунга келиб, “Жажжи шунқорчалар” мураббий Муроджон Султонов қўли остида машғулотларни олиб боришмоқда. Жажжи футболчилари “миллионлар ўйини” сирларини қунт билан ўзлаштириб боришмоқда. Машғулотлар бошланганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, уларнинг тўп билан қилаётган ҳаракатларини кўриб кишининг ҳаваси келади.
Қуйида “Жажжи шунқорчалар” машғулотидан олинган фотосуратлар билан танишинг: