Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ЎЙИНИДА ҲИСОБ ОЧИЛМАДИ

04.02.2018

Олдинги ўйинда “Ифтихор”га мағлубиятга учраган ўринбосарларимиз мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўришди. Ўйин вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди.

15-дақиқада Аваз Юсуфжонов қанотдан ёриб кириб тўпи шерикларига ўзатмоқчи бўлди. Ҳимоячилар ўз ўрнида ҳаракат қилишди.

40-дақиқада Иброҳим Усмонов ўта қулай имкониятни голга айлантира олмади. Унинг чамаси 7-8 метрлардан тепган тўпи дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунланди.

Танаффусданк кейин ўринбосарларимиз сафида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Бу эса ўйиннинг жонланишига олиб келди.

80-дақиқада қулай нуқтадан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бироқ захирадан майдонга тушган Иброҳим Мухторовнинг жарима майдончасига оширган тўпидан кейин ҳужумда фол қайд этилди.

Учрашув якунига қадар ҳар икки жамоа ҳам гол уриш имкониятларидан фойдалана олишмади. Натижада ўйин нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Ўринбосарларимиз гуруҳ баҳсларини етти очко билан тугатишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“С” гуруҳи

4-тур

“Қўқон-1912-2” – “Андижон” – 0:0

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.

“Қўқон-1912”: 1. Муҳаммадали Собиров, 5. Дониёр Тўлашев, 7. Сардор Исақов, 20. Шоҳжаҳон Қосимов, 29. Рустем Асанов, 31. Шукур Мўминов, 33. Аваз Юсуфжонов, 55. Иброҳим Бозоров, 70. Иброҳим Усмонов, 75. Маъмур Раҳимов, 99. Беҳзод Каримов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Рамз Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Умид Муҳаммадалиев, 26. Исмоил Толипов, 28. Бахтиёр Абдубаннонов.

“Андижон”: 33. Илёс Исмоилов, 2. Жасур Жалибоев, 4. Одил Абдумажидов, 7. Даврон Фарҳодов, 11. Амир Файзиев, 14. Абдураҳмон Комилов, 17. Омонулло Ғаниев, 18. Фарҳод Бекмуродов, 21. Аваз Олимжонов, 23. Рузимуҳаммад Юнусалиев, 26. Муҳаммадали Муҳаммадиев.

Захира: 12. Зуҳриддин Қаҳҳоров, 6. Фарҳод Соҳибжонов,  8. Дилёр Расулов, 10. Саид Муҳамаджонов, 22. Дилмурод Абдуҳаҳҳоров, 25. Жаҳонгир Одилов, 70. Дилшод Жўрабоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО