Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2018” КУНДАЛИГИ: ТЎҚИЗИНЧИ КУН

06.02.2018

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”  халқаро турнири ҳам секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. Кеча “А” гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди ва бош соврин соҳиби аниқланди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, “Вилоят ҳоким кубоги-2018”  ғолибига айланди.

 

БЕРДИЕВНИНГ БЕНЕФИСИ

“Қўқон-1912” жамоаси турнирдаги сўнгги учрашувида Қирғизистоннинг “Ўш” клубига қарши майдонга тушиб, рақиб дарвозасига нақд 13 та тўп киритди.

photo_2018-02-05_17-31-40

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ вакилларимиз ҳисобни очишди. Шундан кейин ўшликлар дарвозасига бирин-кетин тўп киритила бошланди. Биринчи бўлим 4:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи таймни юқори кайфиятда ўтказган футболчиларимиз рақиблар дарвозасини яна 9 марта аниқ нишонга олишди. Суҳроб Бердиев ушбу ўйинда ўз ҳисобида бешта гол ёзиб қўйди.

 

Осиё чемпиони бўлган Ойбек Рустамов ҳам ушбу баҳсда дубль қайд этди. “Қўқон-1912” – “Ўш” баҳси мусобақанинг энг йирик ҳисоби билан интиҳо топди.

photo_2018-02-05_17-37-30

Учрашувидан сўнг Қирғизистондан келган меҳмонлар Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 “Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”

“А” гуруҳи

5-тур

“Қўқон-1912”  – “Ўш” – 13:0 (4:0)

Голлар: Суҳроб Бердиев- 3, 10, 28, 80, 89, Носир Отақўзиев-5, Собир Ҳамидов-48, 88, Ойбек Рустамов – 54, 86, Игорь Таран-60, Баҳодир Пардаев-73, Мурод Холмуҳаммедов-77.

«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев (1. Ўткир Юсупов-46), 4. Баҳодир Акрамов (8. Собир Ҳамидов-38), 5. Жалил Кимсанов (, 98. Ойбек Мирзоҳидов-46), 9. Носир Отақўзиев (18. Баҳодир Пардаев-46), 17. Игорь Таран. 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (25. Иқбол Маликжонов-46), 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Захира: 14. Дониёр Ҳасанов.

“Ўш”: 1. Раман Мирзахзанов, 4. Булат Бернис, 5. Сардор Соипов, 8. Калибек Тойбоев, 9. Нурсултан Абдураҳманов, 18. Женис Меметелин, 13. Умид Матмусаев, 15. Беркут Раджа, 22. Осмон Юрданидзе.

Захира: 16. Марат Мамасадиков, 3. Омарбек Жораев, 17. Боямен Мамабеталиев, 19. Зухрло Бабаев, 21. Ғанижон Шапиров, 40. Темур Араз.

 

“МАШЪАЛ”ДАН ОЛТИТА ГОЛ

Турнири мағлубиятсиз якунлаган Муборакнинг “Машъал” жамоаси гуруҳдаги сўнгги турда “Цементчи” билан майдонга тушди. Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси (ФарДУ) стадионида ўтказилган баҳсда Александр Хомяков шогирдлари 6:0 ҳисобида рақибдан устун келишди.

 

 “Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”

“А” гуруҳи

5-тур

Машъал”  – “Цементчи” – 6:0

 

“НЕФТЧИ” – “ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2018” ҒОЛИБИ!

Бош соврин кимга насиб этиши гуруҳдаги охирги учрашувга боғлиқ этди. Мусобақада яхши иштирок этаётган “Истиқлол” жамоаси ғолиблик учун асосий даъвогар саналган “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушди. Шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган баҳсда жанговор дуранг қайд этилди.

photo_2018-02-06_05-22-52

Ушбу дурангдан кейин  “Нефтчи” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2018” халқаро турнирининг бош совринига эга бўлди. Сергей Ковшов шогирдлари 11 очко билан гуруҳ ғолибига айланишди.

 

“Вилоят Ҳоким кубоги-2018”

“А” гуруҳи

5-тур

“Нефтчи” – “Истиқлол” – 1:1

Голлар: Абдулазиз Юсупов – Риза Айвазов

“Нефтчи”: 1. Виталий Мирный, 3. Шукур Пўлатов, 88. Аббос Махсталиев, 87. Амиржон Сафаров 77. Мухаммад Исаев, 35. Даврон Маматов 24. Жасур Азимов 23. Абдул Азиз Юсупов, 21. Элёр Мамасолиев, 20. Алишер Саматов 10. Анвар Бердиев.

Захира: 35. Фаррух Турдалиев, 94. Жамшид Қобулов, 44. Аброр Исмоилов, 34. Даврон Исаков, 33. Илхом Юнусов, 19. Отабек Ахмаджонов 17. Сунатилло Эрматов.

“Истиклол”: 31. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Мадалиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Абдулазиз Жўрабоев, 10. Элёр Акбаров, 14. Рустам Абдухамидов, 17.  Бобур Абдужалилов, 18. Темур Султонов, 23. Санжар Асқаралиев, 77.  Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 77. Хошимжон Шокиров.

Захира: 1. Акмал Ортиқов, 9. Жаҳонгир Дадабоев, 11. Анвар Хожимирзаев, 19. Алишер Файзуллаев, 21. Худоберди Холиков, 20. Ризо Айвазов, 25. Бобур Жўрабоев.

 

Якуний жадвал

1 Нефтчи 5 3 2 0 15 3 +12 11
2 Қўқон-1912 5 3 1 1 20 3 +17 10
3 Машъал 5 2 3 0 12 2 +10 9
4 Истиқлол 5 2 2 1 6 3 +3 8
5 Цементчи 5 1 0 4 3 18 -15 3
6 Ўш 5 0 0 5 1 28 -27 0

 

БУГУН ИККИНЧИ ФИНАЛЧИ АНИҚЛАНДИ

“А” гуруҳидаги ўйинлар якунига етди. Бугун эса “В” ва “С” гуруҳларида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. “С” гуруҳида “Ифтихор” 9 очко билан муддатидан олдин финалга йўлланма олгани ҳақида олдин хабар бериб ўтгандик. Бугун махсус кубок учун кураш олиб борадиган иккинчи финалчи номи маълум бўлади. Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида финалга чиқиш учун яхши имконият бор. Шунингдек, Андижоннинг “Ўз Тонг Конг Хо” клубида ҳам ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олиши мумкин. Бунинг учун Ориф Маматказин шогирдлари бугун “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратишлари лозим.

 

БУГУНГИ ЎЙИНЛАР АНОНСИ:

“Вилоят Ҳоким кубоги-2018”

Б” гуруҳи

5-тур

6 февраль

Ёзёвон лочинлари – Нефтчи-2       Нефтчи СК стадиони соат 11:00

Ўз Тонг Конг Хо  – Навбаҳор         Нефтчи СК стадиони соат 15:00

Тошлоқ дам олади.

“Вилоят Ҳоким кубоги-2018”

С” гуруҳи

5-тур

6 февраль (сешанба)

Андижон – Ифтихор     ФарДу стадиони  соат 11:00

Турон – Зомин                ФарДу стадиони  соат 15:00

Қўқон-1912-2 дам олади.

 

Эслатиб ўтамиз, бу йилги “Вилоят ҳоким кубоги-2018” халқаро турнирида иккита жамоа  ғолибга айланди.  “Нефтчи” жамоаси мусобақанинг энг кучли клубларидан ташкил топган “А” гуруҳида чемпионликни қўлган киритди. Иккинчи кубок соҳиби эса  8 февраль куни аниқланади.

Шу куни  “B” ҳамда “С” гуруҳларининг пешқадамлари ўртасида финал баҳси ўтказилади. Пайшанба куни шунингдек, “ФарДу” стадионида ғолиб жамоалар, турли номинация ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО