Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2018” КУНДАЛИГИ: ЎНИНЧИ КУН

07.02.2018

Кеча “Вилоят ҳоким кубоги-2018” халқаро мусобақасининг гуруҳ баҳсларига якун ясалди. Унга кўра, 8 февраль куни бўладиган финал учрашувида “В” гуруҳи ғолиби Наманганнинг “Навбаҳор” ва “С” гуруҳи етакчиси Олтиариқнинг “Ифтихор”жамоалари майдонга тушадиган бўлишди.

 

БИР ХИЛ ҲИСОБ

“Б” гуруҳининг сўнгги ўйинларида бир хил ҳисоб қайд этилди. Аввалига “Ёзёвон лочинлари” гуруҳ аутсайдери “Нефтчи-2”га қарши майдонга тушди. Ўйинда Салимжон Зокиров шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида ҳам йирик ҳисоб кузатилди. Иккинчи финалчи номини аниқлаб берадиган беллашувда “Навбаҳор” ёшлар жамоаси Ориф Маматказин бошчилигидаги “Ўз Тонг Конг Хо” клубини 3:0 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“В” гуруҳи

5-тур

Ёзёвон лочинлари – Нефтчи-2 – 3:0

Ўз Тонг  Конг Хо – Навбаҳор – 0:3

 

Якуний жадвал

1 Навбаҳор 4 3 1 0 11 5 +6 10
2 Ёзёвон лочинлари 4 2 1 1 10 7 +3 7
3 Ўз Тонг Конг Хо 4 2 0 2 9 7 +1 6
4 Тошлоқ 4 2 0 2 5 5 0 6
5 Нефтчи-2 4 0 0 4 1 12 -11 0

 

 

 “ИФТИХОР”НИНГ МАҒЛУБИЯТИ

Муддатидан олдин финал масаласини ҳал этган Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси гуруҳдаги охирги учрашувда мағлубиятга учради. Финал олдидан етакчиларга дам берган олтиариқликлар “Андижон”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

“Турон” жамоасидан мухлислар яхшироқ натижа кутишганди. Аммо ушбу турнирда яйпанликларнинг омадлари келмади. Баҳром Ҳакимов шогирдлари гуруҳдаги сўнгги ўйинда “Зомин”дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”

“С” гуруҳи

5-тур

Турон – Зомин -1:3

Ифтихор- Андижон – 1:2

 

1 Ифтихор 4 3 0 1 9 6 +3 9
2 Қўқон-1912-2 4 2 1 1 6 4 +2 7
3 Зомин 4 2 0 2 7 7 0 6
4 Андижон 4 0 1 2 3 7 -4 4
5 Турон 4 1 0 3 6 9 -3 3

 

БУГУН ЯНА УЧТА ЎЙИН БЎЛИБ ЎТАДИ

Мусобақада бугун яна учта учрашув ўтказилади. Гуруҳлараро баҳсларда жамоалар ўз гуруҳларида эгаллаган ўринларига қараб жуфтликларга ажратилади ва ўзаро майдонга тушишади.

Бугун “С” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган “Қўқон-1912” ўринбосарлари “В” гуруҳининг иккинчи жамоаси – “Ёзёвон лочилари”га қарши майдонга тушади. Учрашув соат 15:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида бўлиб ўтади.

 

БУГУНГИ ЎЙИНЛАР АНОНСИ:

Гуруҳлараро ўйинлар

“Ўз Тонг Конг Хо” – “Зомин”      “Нефтчи СК” стадиони соат 11:00

“Тошлоқ” – “Турон”                       ФарДУ стадиони        соат 15:00

“Қўқон-1912-2” – “Ёзёвон лочинлари”   “Нефтчи СК” стадиони соат 15:00

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО