Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Одилхон Юлдашев : “Мақсадимиз 12-ўйинчи сифатида ғалабаларга муносиб ҳисса қўшиш”

01.03.2018

Жамоамиз қатори “Содиқ мухлислар клуби” аъзолари ҳам янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Бу йил улар жамоамизнинг олдингиларга нисбатан бошқачароқ қўллаб-қувватлаш йўлида тинимсиз изланишмоқда.
“Содиқ мухлислар клуби” фаолларидан бири Одилхон Юлдашев билан қисқача суҳбатда бўлдик.
– “Содиқ мухлислар клуби” клуби янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди?
– “Содиқ мухлислар клуби” янги мавсумга узгача бир кайфиятда тайёргарлик кўрмоқдамиз. ЎФА томонидан олимизга қўйилаётган талабларни сидқидилдан бажаришга интилмоқдамиз. Бошланажак мавсумда клубимизнинг ҳар бир аъзосига икки хил форма, кепка, шарф, байроқ ва стадионга кириш учун бейжик берамиз. Яна битта янгилик қилганмиз. Бу янгилигимизни Бухорога борганимизда мухлисларимизга ҳавола қиламиз.
Ундан ташқари, ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган учрашувларда ўйингоҳимизга келган мухлисларимиз билан биргаликда севимли жамоамизни бутун баҳс давомида чиройли ҳайқириқлар остида қўллаб-қувватлаб туришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Футболда мухлислар роли жуда катта эканлигини биламиз. Бежизга ишқибозларни 12-ўйинчи дейишмайди. Биз ҳам жамоамизнинг 12-ўйинчиси бўлиб, ғалабаларда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш мақсадида енг шимариб ишга киришганмиз.
Қолаверса, футбол ихлосмандлари учун қулайлик яратиш мақсадида стадионимизда жамоамизнинг футболка ва атрибуткалар сотадиган дўкон очиш режалаштирилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Содиқ мухлислар клуби” мавсум давомида мухлисларимиз учун барча кўнгилочар ва хайрия тадбирларини ташкил этмоқчимиз. Бу бежиз эмас албатта.
Ўтган мавсумда Қўқонлик мухлислар Республикада 1-ўринни қўлга киритдик. 2018 йилда ҳам ушбу ғолибликни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бу курашда бизга “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Пахтакор” жамоалари мухлислари рақобат қилишлари аниқ.
Клубимиз аъзолари бирлашиб олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда бизга кўрсатмалар бериб ўз маслаҳатларини аямаётган, Қўқоннинг ҳақиқий фиодийлари “Содиқ мухлислар клуби” раиси М. Жалилов ва у кишининг ёрдамчилари Ў. Сайфутдиновларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.
– Бухорода бўладиган ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Бухорода бўладиган ўйин жуда шиддатли ва қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Сабаби
“Буҳоро” ҳам “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.
Биз мухлислар севимли жамоамизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмасликка одатланганмиз. Бухорои шарифга кўплаб мухлислар билан ташриф буюриб, жамоамизни стадионнинг ўзида қўллаб-қувватлаймиз.
– Янги мавсумда “Қўқон-1912”дан яхши натижалар кутаётганингиз аниқ…
– Албатта, ҳар бир мухлис ўз жамоасидан яхши натижаларни талаб қилади. Шундай экан биз ҳам келгусида жамоамиздан ғалабалар кутиб қоламиз.
Янги футболчиларни таништириш маросимида жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг айтган гаплари биз ишқибозларни ҳам руҳлантириб юборди.
– Сўнгги пайтларда ўзбек футболида кўплаб ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришлар борасида қандай фикрлар билдира оласиз?
– Ўзбек футболи ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, бизни қувонтиргани Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев футболни ўзим назорат қиламан энди ўзбек футболида ҳалоллик бўлади деган сўзлари биз мухлисларни беҳад қувонтирди. ЎФА олиб бораётган ислоҳотлар ўз мевасини бериб бормоқда. Яқинда Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кўрсатган натижалар бунга яққол мисол бўла олади.
ЎФА президенти О. Раматов ва ЎФА 1-вице-президенти У. Аҳмаджоновларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз.
Суҳбатимиз якунида вилоятимиз ҳокими Ш. Ғаниев ва жамоамиз раҳбари Б. Толиповларга ҳам мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз.
“Қўқон-1912”нинг ғалабали онлари ҳали олдинда. Биз Қўқон фахри бўлган жамоамизга ишонамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО