Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Умид Аҳмаджонов Қўқондаги “Марказий” стадионига ташриф буюрди

01.03.2018

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол  Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олимпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш мақсадида Фарғона вилоятига йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Умид Аҳмаджонов Фарғона вилоятига ташрифини “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишишдаг бошлади.

Ёдингизда бўлса, шу йилнинг 2 февраль куни Умид Аҳмаджонов Қўқонга келганида стадионнинг умумий ҳолати билан танишиб, реконструкция ишларини жадаллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтганди.

Ўтган вақт давомида амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини Умид Аҳмаджонов юқори баҳолади. Қўқон ўзбек футболининг ватани эканини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни юзага келтириш кераклиги борасида яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО