Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Бухоро” – “Қўқон-1912”: ўзаро ўйинлар тарихидан

02.03.2018

1 март куни Суперлига ўйинларига старт берилди. Жамоамиз 2018 йилги чемпионат баҳсларини 3 март куни Бухорода бошлашидан хабарингиз бор. Шу куни вакилларимиз “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушишади.

Қуйида ушбу учрашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

25-учрашув
Ушбу  жамоалар Олий лигада 24 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 3 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 47:35, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 39, “Қўқон-1912” эса 30 очкони қўлга киритган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
04.11.2017  «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:2
19.08.2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 3:1
19.09. 2015 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

 

Қўшимча номга эга шаҳарлар

Шанба куни узоқ тарихга эга икки шаҳарнинг жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Айтишларига қараганда, қўшимча номи бор шаҳарлар дунёда жуда кам экан. Аниқроғи, Ҳуқандли латиф ва Бухорои шариф номи билан аталувчи шаҳарларни бутун дунёда тан олишган.

Қизиқ жиҳати шундаки, бу икки жамоа олдин бошқа номлар билан фаолият юритишган ва кўплаб ютуқларга эришган.

Айтганча, ҳар икки жамоа мухлислар ўртасида дўстона муносабат ҳукмронлик қилади. Улар мана бир неча йилдирки, бу ишибозлар бошқаларга ўрнак бўлиб келишмоқда.

 

Мураббйилар ҳақида

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳам ўзбек футболида ўз номига эга десак муболаға бўлмайди. “Қўқон-1912” жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатлардаги биринчи голига муаллифлик қилган. “Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев эса Теҳронда Эрон дарвозасини ишғол этиб, терма жамоамизга тарихий ғалабани келтирган.

Бугунги кунда эса бу икки мутахассис ўз жамоалари билан мақташга арзигулик натижаларни қайд этишмоқда.

Демак, эртанги баҳсни эски танишларнинг янги тўқнашуви дейиш мумкин.

 

ТАРИХГА НАЗАР

Қуйида ушбу жамоаларнинг барча тўқнашувларидаги қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.

10.05.1992 йил

“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 1:1

20.09.1992 йил

“Нурафшон” – “Темирйўлчи” 3:0

12.05.1993 йил

“Нурафшон” – “Темирйўлчи” 2:2

18.09.1993 йил

“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 4:0

05.06.1994 йил

“Нурафшон” – “Темирйўлчи” 5:3

25.09.1994 йил

“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 1:0

29.04.1995 йил

“Нурафшон” – “Темирйўлчи ” 3:1

01.10.1995 йил

“Темирйўлчи” – “Нурафшон” 3:0

18.03.1998 йил

“Бухоро” – “Темирйўлчи” 1:0

06.11.1998 йил

“Темирйўлчи” – “Бухоро” 3:1

05.05.1999 йил

“Бухоро” – “Темирйўлчи” 6:1

18.09.1999 йил

“Темирйўлчи” – “Бухоро” 4:1

29.03.2000 йил

“Бухоро” – “Металлург” 2:0

05.11.2000 йил

“Темирйўлчи” – “Бухоро” 1:6

04.05.2002 йил

“Бухоро” – “Қўқон-1912”  2:0

21.09.2002 йил

“Қўқон-1912”   – “Бухоро” 1:0

23.06.2003 йил

“Қўқон-1912”   – “Бухоро” 1:0

10.08.2003 йил

“Бухоро” – “Қўқон-1912”   4:2

02.05.2015 йил

“Қўқон-1912”   – “Бухоро” 2:1

19.09.2015 йил

“Бухоро” – “Қўқон-1912”   2:0

09.04.2016 йил

“Қўқон-1912”  – “Бухоро” 0:1

19.08.2016 йил

“Бухоро” – “Қўқон-1912”   3:1

26.05.2017 йил

“Қўқон-1912”   – “Бухоро” 2:1

04.11.2017 йил

“Бухоро” – “Қўқон-1912”   2:2

 

Ҳакамлар

3 март куни Бухорода бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувини Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқарадиган бўлишди.
Учрашув назоратчиси А. Попов.
Суперлига, 1-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

 

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни соат 17:30да бошланади ва “Спорт” телеканали орқали жонли равишда намоийш этилади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО