Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бугун вилоят “дербиси”

29.11.2018

Бугун жамоамиз чемпионатдаги сўнгги учрашувини ўтказади. Бугун вакилларимиз Фарғона вилоят “дербиси”да “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади. Ўйин соат 16:00да бошланади.

* * *

Қадрли мухлислар !

Мана хаш-паш дегунча Pepsi суперлига – 2018 ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда.  “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги тур учрашувини Фарғонадаги муҳташам  “Истиқлол”  стадионида  “Нефтчи”га қарши ўтказади.

Мавсум давомида жамоамиз футболчиларини ҳоҳ уй – ҳоҳ сафар ўйинлари бўлсин , бирдек қўллаб – қувватлаб келганингиз учун сиздек азиз мухлисларимизга таъзимдамиз.

Ўйлаймизки, Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган “вилоят дерби”сида ҳам бизни ёлғизлатиб қўймайсизлар !

“Қўқон-1912” мухлислар клуби 29-ноябрь куни Фарғона шаҳрига борадиган мухлислар учун автобуслар қатновини ташкил қилади.

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги супер учрашувни бевосита стадиондан томоша қилиб, жамоамизни қўллаб туришни мақсад қилган мухлислар , 29-ноябрь куни соат 10-00 да “Марказий” стадионига келишлари талаб қилинади.

Мурожаат учун тел :  +99890-309-43-20

* * *

Хабарингиз бор, 29-30 ноябрь кунлари PEPSI Суперлигада 2018 йилги мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади

PEPSI Суперлига / 32-тур

29 ноябрь, пайшанба, 16:00

Сўғдиёна – Насаф

АГМК – Қизилқум

Нефтчи – Қўқон-1912

30 ноябрь, жума, 16:00

Навбаҳор – Локомотив

Пахтакор – Бунёдкор

Металлург – Бухоро

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО