Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ МУСОБАҚАНИ МАҒЛУБИЯТ БИЛАН БОШЛАШДИ

29.01.2019

Фарғонада старт олган “Вилоят ҳоким кубоги-2019”да “Қўқон-1912” (U-21) ёшлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди. Андижоннинг “Ўз Тонг Хо” клубига қарши кечган баҳсда қўқонлик ёшлар мағлубиятга учрашди. Учрашувни вакилларимиз фаол бошлашди. Дастлабки дақиқаларда ёшларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Бироқ ҳисобни очиш “Ўз Тонг Хо” футболчиларига насиб этди. 27-дақиқада андижонликлар жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тажрибали Анвар Абдуқодиров жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб ҳисобни очди. Гол ўтказиб юборгач, вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлимни ҳам қўқонлик ёшлар фаол тарзда бошлашди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. 67-дақиқада андижонликлар иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар Пўлат Шарифов ўзини кўрсатди. Қолган дақиқаларда Раҳматжон Иноғомов шогирдлари ҳарчанд ўринишмасин, мағлубиятдан қутулиб қолишни уддалай олишмади.

“Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

1-тур

“Ўз Тонг Хо” – “Қўқон-1912” (U-21) – 2:0 (1:0)

Ҳакамлар: Муҳаммадсултон Фозилов, Асрор Раҳматов, Даврон Маматов.

Голлар: Анвар Абдуқодиров, Пўлат Шарифов.

 

“Ўз Тонг Хо”: Азизбек Аблоқулов, Артур Маматказин, Фарҳод Ғофуров, Шокир Одилжонов, Бахтиёр Исмоилов, Акмал Юлдашев, Алишер Абдуллаев, Абдураҳмон Комилов, Анвар Абдуқодиров, Шоир Рўзиев, Билол Тошхўжаев.

Захира: Илёс Исмоилов, Жаҳонгир Нуриддинов, Аҳрор Иминов, Усмон Расулов, Аброр Солиохунов, Пўлат Шарифов, Аброр Комилов.

“Қўқон-1912” (U-21): Муҳаммадали Собиров, Жасур Ёқубов, Бекзод Каримов, Рамзбек Исақов, Иброҳим Мухторов, Дилшод Саминов, Дилшод Баратов, Алпомиш Телапов, Савелий Абрамов, Абдуллох Миркомилов, Аюбхон Абдуҳамидов,

Захира: Жасур Абдуллаев, Мубошир Қосимов, Охунжон Олимов, Аброр Усмонов, Азамат Жуманов, Барҳаёт Саидаҳмаджонов, Умид Муҳаммадалиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО