15.11.2020
“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги ўйинларга тайёргарликни қизғин тарзда давом эттиришмоқда.
Жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда дарвозабон Ботирали Эргашевлар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этишяпти. Жасур Ёқубов эса олимпия терма жамоаси йиғинига жалб қилинган.
Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги қолган барча футболчилар Қўқондаги “Марказий” стадионида машғулотларни давом эттиришмоқда. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.