Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НАЗОРАТ УЧРАШУВИДА ДУРАНГ ЎЙНАДИК
the_title()

19.01.2021

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Вакилларимизнинг бугунги рақиби – “Бунёдкор” клуби бўлди. 
Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. 15-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини “ялаб” ўтди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Мўмин Мелиев дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб зарба йўллади.
35-дақиқада Холмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг, Рустамовнинг бош билан берған зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида рақибларимиз ҳисобни очишди. Бурчак зарбасидан сўнг Одилжон Абдурахмонов хисобни очди. Абдурахмонов қирғизистонлик футболчи бўлиб, “Бунёдкор”да кўрикда бўлиб турибди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Кетма-кет ҳужумларимиз самара келтирмади. 70-дақиқада “Бунёдкор” футболчилари иккинчи голни китиришди. Иброҳим Томива ҳисобни ўзгартирди. 77-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Шохрух Холматов бурчак зарбасидан сўнг боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 85-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Андрей Сидоров пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Учрашув дуранг ҳисобда якун топди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:2 (0:1)
Голлар: Шоҳрух Холматов (77), Андрей Сидоров (86). – Одилжон Абдурахмонов (42), Иброҳим Томива (70).
“Қўқон-1912”: Э. Аҳмадов, О. Рустамов, Б. Акбаров, М. Холмуҳаммедов, А. Мерзляков, Ф. Бекмуродов, И. Маликжонов, С. Азимов, М. Ҳасанов, С. Синдаров, М. Мелиев.
Захира: Х. Хўжаев, Ш. Холматов, Ж. Гусейнов, А. Маматхўжаев, А. Исроилов, С. Етовқўзиев, М. Норматов, Р. Абдуҳамидов, Ш. Норбеков, А. Сидоров, Д. Дурдиев.
«Бунёдкор»: Асилбек Омонов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО