07.04.2021
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда. “Шунқорлар” ўз машғулотларини “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда олиб боришяпти. Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” жамоаси 5-тур учрашувини сафарда, Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказишади. Бу учрашув 9-апрель куни соат 17:00да бошланиши белгилаб қўйилган.