13.04.2021
Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги 6-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бу ўйинда ўз мухлисларини чиройли футбол ва ғалаба билан хурсанд қилиш учун машғулотларга зўр беришган. Жамоа аъзолари Қўқондаги “Марказий” стадионида ўз машғулотларини олиб боришмоқда. Машғулотларда марказий ҳимоячи Бобур Акбаров ҳамда ҳужумчи Хамидилло Абдухамидовлар жароҳати боис иштирок этишмаяпти. Қолган футболчилар навбатдаги учрашувга астойдил тайёргарлик кўришмоқда. “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви 15 апрель, пайшанба куни соат 16:15да, Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.