Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
КУБОКДАГИ ЮРИШИМИЗ ТЎХТАДИ
the_title()

29.04.2021

“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон кубогидаги юриши тўхтатди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида тобора ноқулай рақибга айланиб бораётган “Металлург” жамоасига ютқазиб қўйишди.
Учрашув кутилганидек шиддатли курашлар остида кечди. Жамоалар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Айниқса ўйиндаги ҳисоб очилган вазиятга қадар футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Учрашувнинг 22 дақиқасида Шаҳзод Нурматов ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Зоҳид Абдуллаев иккинчи бор дарвозамизни ишғол этди. Шу тариқа, қўқонликлар кубок баҳсларини гуруҳ босқичидаёқ тарк этишди.
2019 йилда ҳам ўзбек футбол ватани вакиллари кубок баҳсларидан эрта чиқиб кетишган эди.
Coca-Cola Ўзбекистон кубоги
Гуруҳ босқичи,
3-тур
МЕТАЛЛУРГ – ҚЎҚОН-1912 – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Шаҳзод Нурматов 22, – 1:0. Зоҳид Абдуллаев 62, – 2:0
“Металлург”: 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов 14.Аброрбек Тошқўзиев (15.Зоҳид Абдуллаев, 59), 21.Камолиддин Тожиев (98.Дамир Темиров, 69), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (22.Шаҳзодбек Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 36.Тўлқин Эргашев, 43.Даврон Анваров, 88. Евгений Чумак,
“Қўқон 1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Асадбек Собиржонов (13. Сардор Азимов, 63), 8. Фарҳод Бекмуротов (9.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 46), 10. Шохназар Норбеков (11. Мўмин Мелиев, 63), 14. Аваз Маматхўжаев (99. Андрей Сидоров, 79), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба. Захира: 16.Элдор Адҳамов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 18. Анваржон Хожимирзаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО