Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ёшларимиз “Пахтакор” тарбияланувчиларига муносиб қаршилик кўрсатишди.
the_title()

09.06.2021

Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда , Ўзбекистон U18-биринчилигининг пешқадамлари “Қўқон-1912″U18 ҳамда “Пахтакор”U18  жамоалари ўзаро куч синашдилар. Ўйин кутилганидек шиддатли курашлар ва голларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 1-бўлими меҳмонларнинг устунлигида ўтди ва натижада “Пахтакор” тарбияланувчилари 3 бора дарвозамизни ишғол қилишди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ўзига келган ёш футболчиларимиз ўйинда туб бурилиш ясай олдилар. Футболчиларимиз иккинчи бўлимида “Пахтакор” дарвозасига учта гол киритишни уддалашди. Бироқ меҳмонлар футболчиси Мустафоқуловнинг  қарши ҳужумда киритган голи уларга 3-4 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди.
Таъкидлаш жоизки Эрнест Асанов бошчилигидаги ёш футболчиларимиз бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқдалар. Кечаги баҳсни бевосита стадиондан кузатиб борган мухлисларимиз учрашув якунлангач ёш футболчиларимизни олқишлар билан кузатиб қўйишди. Улар чиндан ҳам бу олқишларга муносиб ўйин кўрсатишди.
Ёшларимиз 8-тур учрашувларидан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасини банд қилишган.

U18-биринчилиги
8-тур
“Қўқон-1912″U18 – “Пахтакор”U18 3-4

Гол: Саидолим Асадов (55авт.), Муҳаммаддиёр Иномжонов (63), Хабибжон Шарипов (87) – Саидолим Асадов (19), Акбар Ўктамов (22), Рустам Турдимуродов (30), Хондамир Мустафоқулов (85)

“Қўқон-1912″U18 таркиби:
43.Зикриёхон Қодиров,32.Муҳаммаддиёр Иномжонов,45.Набижон Шарипов,48.Нуржаҳон Эсонбоев,51.Сардор Толипжонов, 52.Мавсумжон Сайдаҳмедов, 53. Акбаржон Адҳамов,54.Исмоил Матфозилов,55.Хабибулло Каримов, 60.Қувончбек Чўлпонов,62.Даврон Сотволдиев

Заҳирада:
42.Шамсиддин Хусанов,47.Самандар Сотволдиев,49.Шербек Комилов,57.Тоҳирбек Отақўзиев,61.Камолиддин Ибрагимов,64.Иқбол Сиддиқов, 65.Муҳаммадюсуф Турдалиев

“Пахтакор”U18 таркиби:

47. Шаҳжахон Саъдуллаев, 32.Беҳруз Асқаров, 39.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 46.Шаҳриёр Жабборов, 48.Миркомил Абдураззоқов,52.Крилл Тодоров, 54.Изатилла Пўлатов, 61.Акбар Ўктамов, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 66.Рустам Турдимуродов,78.Саидолим Асадов

Заҳирада:
74.Байрам Наджафалиев,43. Носир Абдусаломов,53.Нодир Расулов,55.Арслонбек Баҳромов,56.Хондамир Мустафоқулов,62.Данат Мифтахутдинов,64.Темурбек Тоҳиржонов
DSC_7459 копия

DSC_7467 копия

DSC_7471 копия

DSC_7542 копия

DSC_7618 копия

DSC_7756 копия

DSC_7811 копия

DSC_7931 копия

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО