Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қўқон “дерби”сини Акобирхўжа Шукруллаев бошқариб боради
the_title()

04.08.2021

ЎзПФЛ Coca Cola суперлигасининг 14-турида ишлайдиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра 8-август куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боради. Шукруллаев бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта баҳсни бошқариб борган. Бекободда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви Акобирхўжа Шукруллаев бош хакамлиги остида ўтган ва у баҳсда мезбонлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Суперлига ўйинларида эса Яйпандаги баҳс бу мавсумдаги Шукруллаев бошқарган жамоамиз иштирокидаги илк учрашув бўлади.
Шунингдек “дерби”да VAR тизими ҳам ишлайди.
6 – 8 август кунлари Coca-Cola Суперлигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан ўрин олган баҳсларда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боради.
Coca-Cola Суперлигаси. 14-тур
6 август, жума
ПАХТАКОР – НАСАФ
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Жалғасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Жамшид Имамов
7 август, шанба
ЛОКОМОТИВ – АГМК
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Илья Ильин
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
МЕТАЛЛУРГ – СУРХОН
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов
АНДИЖОН – ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Далер Тиллоев, Ҳасан Набиев, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
8 август, якшанба
СЎҒДИЁНА – НАВБАҲОР
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Абдуҳамидулло Расулов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Александр Давиденко
ҚЎҚОН-1912 – ТУРОН
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анваржон Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Акмал Раҳматов.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО