“Навбаҳорга” қарши ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради
the_title()

14.08.2022

Coca Cola суперлигасининг 16-тур ўйинларидан ишлайдиган ҳакамлар ва расмийлар маълум бўлди. Яйпандаги “Ўзбекистон” номли стадионда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси”ни, Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди. Рисқуллаев суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи”га қарши “дерби”ни ҳам бошқариб борган ва ўша учрашувда вакилларимиз пенальтидан киритилган гол эвазига мағлуб бўлишган эди. Аҳрол Рисқуллаевнинг бу сафарги Яйпанга ташрифи жамоамиз учун омадли бўлишига умид қиламиз. Аҳрол Рисқуллаев бу мавсумда, шу кунгача суперлиганинг 8та баҳсини бошқариб борган. Бу ўйинлар мобайнида ФИФА ҳаками ҳисобланган Рисқуллаев 45 та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатган. Дарвозалар томон эса 5 та пенальти белгилаган.

Cоcа-Cоlа Суперлига. 16-тур
16 август, сешанба
ҚЎҚОН-1912 — НАВБАҲОР
Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Хушнуд Суюнбоев
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Александр Давиденко

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО