“Навбаҳор”дан яна икки футболчи кетди

02.07.2017

Давралар оралиғида “Навбаҳор” билан яна икки нафар футболчи хайрлашди.
Мавсум арафасида “Навбаҳор” билан шартнома тузган Абдуазиз Султанов ва Рўзимбой Аҳмедов иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади. Султанов биринчи даврада асосан захирада қолиб кетган бўлса, Аҳмедов жароҳат туфайли жамоага деярли ёрдам бера олмади.
Давралар оралиғида “Навбаҳор”ни тарк этган барча футболчиларнинг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашишгач ҳужум чизиғида муносиб тарзда тўп сура оладиган Неманья Йованович қолди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов легионеримизга муносиб шерик қидираётганини билдириш лозим. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Мураббий янги футболчилар билан келишув амалга ошгач таркибга қўшиладиганлар номини ошкор қилади.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО