Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Hua Shan Cup: Ўзбекистон ўсмирлари Чехияга ютқазди

14.07.2017

Хитойнинг Вэйнань шаҳрида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Hua Shan Cup халқаро турнири старт олди. Ўзбекистон ўсмирлар термаси илк ўйинни Чехия U-15 термасига қарши ўтказди.

Голларга бой кечган беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон U-15 термасида ягона голга Диёр Раҳимқулов муаллифлик қилди. Мезбон Хитой ўсмирлари эса япониялик футболчиларга 0:4 ҳисобида ютқазди.

Hua Shan Cup халқаро турнири
Хитой, Вэйнань
13 июль, пайшанба

Чехия U-15 – Ўзбекистон U-15 — 3:1

Голлар: Давид Кражинский (16), Адам Хложек (67), Давид Печ (90+2) – Диёр Раҳимқулов (69)

Чехия U-15: Ондрей Мастни, Яхим Сип (Жосеф Кнедла, 71), Адриен Куделка, Давид Кражинский, Войтех Воятске, Антонин Свобода (Виктор Фрайзингер,61), Адам Хложек, Энрико Канальес (Давид Печ, 61), Петр Новачек (Васлав Сейк, 71), Мартин Шимек, Йозеф Козелух (Филип Зухар, 52).

Ўзбекистон U-15: Мўминмирзо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев (Хуршид Убайдуллаев, 46), Жасур Абдулбеков, Темур Мамасиддиқов, Диёр Раҳимқулов, Миржалол Қосимов (Мурод Хўжамбердиев, 43), Жасур Жалолиддинов (Миразиз Саидов, 86), Мироншоҳ Сатторов (Азамат Абдуҳалилов, 86), Дониёр Собиров, Муҳаммадюсув Носиров, Игорь Чиркизов (Руслан Рўзиев, 46).

Hua Shan Cup халқаро турнири 17 июлга қадар давом этади. Қолган ўйинлар тақвими билан қуйида танишинг.

15 июль, шанба

13:00  Ўзбекистон – Хитой
16:35  Япония – Чехия

17 июль, душанба

13:00  Япония – Ўзбекистон
16:35  Хитой – Чехия

Хитойдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО