21.07.2017
“А” гуруҳи сўнгги тур учрашувлари шу йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан баҳс олиб борса, Эрон ўз майдонида Сурияни қабул қилади.
Хитой эса сафарда Қатар меҳмони бўлади. Барча ўйинлар Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
ЖЧ–2018 саралаш босқичининг “B” гуруҳида эса ўйинлар бир вақтда бошланмайди. Ироқ ва БАА нейтрал майдон – Эронда ўйнаши ҳамда Австралиянинг ноқулай вақт ҳудуди ушбу гуруҳдаги ўйинларнинг бир вақтда бошланишига имкон бермади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Манба: www.the-uff.com