26.07.2017
Хитой футбол федерацияси (ХФФ) бир қатор клубларга қарши жазо чораларини қўллашни режалаштирмоқда.
The Mirror хабарига кўра, Суперлиганинг бир қанча клубларида футболчиларнинг маоши бўйича қарздорлик мавжуд. Хусусан, «Шанхай СИПГ» ва «Тяньцзинь Цюаньцзянь» бу борада етакчилик қилмоқда.
ХФФ ҳар иккала клубга 15 августга қадар қарзлардан воз кечиш учун мухлат берган. Акс ҳолда улар янги мавсумда чемпионат ўйинларидан четлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, «Шанхай СИПГ» шарафини ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳимоя қилади.