“Шабаб Ал Аҳли” жамоасида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна биттага кўпайди.
Ҳамюртларимиз Азиз Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган Дубайнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоаси “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков билан мавсум охиригача шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Футболчи катта эҳтимол билан жароҳат олиб сафдан чиққан Азиз Ғаниевнинг ўрнини эгаллайди.
Маълумот учун, Одил Ҳамробеков 2020 йилги мавсумда Суперлигада 21 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли пасни амалга оширди.