22.05.2017
Жанубий Кореяда ўтаётган ёшлар (U20) ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларида мусобақа регламенти бузилгани аниқланди.
«Ҳакамлик» деб номланган 31 моддада ёзиб қўйилишича, ўйинга тайинланган ҳакамлар гуруҳда иштирок этаётган бошқа мамлакат вакили бўлмаслиги керак. Аммо дастлабки турдан ўрин олган Вануату – Мексика (2:3) ўйинини бошқарган Сергей Карасёв бошчилигидаги ҳакамлар бригадасида венесуэлалик Хосе Арготе ва германиялик Феликс Цваейр ишлаган. Венесуэла ва Германия ушбу гуруҳнинг иштирокчилари саналади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ ўйинларида ҳакамларга Пьерлуижи Коллина раҳбарлик қилади.