27.05.2017
Жозе Моуринью бошқарувидаги “Манчестер Юнайтед” жорий мавсум Европа Лигаси финалида ғолиб бўлди.
УЕФАнинг твиттердаги расмий саҳифасида муҳлислар йўллаган овозларга кўра, Гейнрих Мхитарян финалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Арманистонлик футболчи сўровномада 42% овоз тўплаган. Ундан кейинги ўринларни Поль Погба (34%) ва Андер Эррералар (11%) эгаллашди.
Айтиб ўтиш жоизки, Мхитарян “Юнайтед”нинг Европа Лигаси мусобақасидаги тўпурарига айланиб, финалда гол урган биринчи арманистонлик футболчи бўлди.