30.05.2017
«Барселона» клубининг янги бош мураббийи этиб Эрнесто Вальверде тайинланди, дея ҳабар қилмоқда каталонияликлар расмий твиттери.
53 ёшли мутаҳассис жамоада Луис Энрикенинг ўрнини эгаллади.
Вальверденинг сўнгги иш жойи «Атлетик» Бильбао клуби эди, мутаҳассис мавсум якунига етгач ушбу жамоани тарк этган.