14.07.2017
Onda Cero нашри хабарига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўз келажаги борасида бир қарорга келди.
Манбага кўра, Испания терма жамоаси ҳужумчиси жамоани тарк этишга яқин эди. Аммо вазият ўзгарди. Бугун футболчи якуний қарорга келди ва Мората жамоада қоладиган бўлди.
Мората олдида “Челси” ва Хитойнинг “Тьянжин Цзюанжин” варианти бор эди. Аммо Альваро ҳар икки клубдан келган таклифни ҳам рад этган.
Манба: www.championat.com