Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қирғизистонлик ўсмирлар Фарғонада меҳмон бўлишди

11.05.2018

Маълумки, йил бошида Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ва қўшни Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси ўртасида дўстона ҳамкорлик ўрнатилган эди.

Бу ҳамкорлик натижасида Ўш вилоятининг “Ўш” жамоаси йил бошида Фарғонада ўтказилган “Ҳоким Кубоги-2018”да иштирок этганди. Шунингдек, Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси ходимлари вилоятимизда меҳмон бўлишганди.

Куни кеча ушбу ҳамкорликнинг яна бир маҳсулига гувоҳ бўлдик. Қўшни республиканинг учта ёш тоифасидаги ўсмирлар жамоалари Фарғонага ташриф буюришди ва “Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.

Фарғона вилоят футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО