16.12.2017
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақаси финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритди.
Учрашув анча қизиқарли руҳда ўтди. Аввалига Забиҳилло Ўринбоев 43-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда японияликлар стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим тенг курашлар билан бошланди. Забиҳилло Ўринбоев 73-дақиқада яна бир бор маҳоратини намойиш қилди ва Дониёр Нарзуллаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг иккинчи голини киритди.
Аммо ўйин тугашига оз фурсат қолганда Япония ёшлари яна стандарт вазиятдан фойдаланишди, бу сафар бурчак тўпидан сўнг ҳисоб тенглашди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган пенальтилар сериясида ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди – 6:5.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда жалб этилган футболчилар орасида – “Қўқон-1912” жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам бор эди.
M-150 Cup. ФИНАЛ
Ўзбекистон U-23 – Япония U-23 – 2:2 (1:1)
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 45, Забиҳилло Ўринбоев 73 – Юта Камия 45+2, Юта Камия 88
Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдуҳолиқов, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (с)
Япония U-23: Повел Обинна, Юго Татсута, Хонойа Сёужи, Итсуки Урата, Йоичи Наганума, Юта Камия (с) , Рео Хатате, Таики Хирато, Каору Митома, Шион Иноуе, Аясе Уеда.