“QO’QON-1912” ФУТБОЛ ЖАМОАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ
Ўлкамизнинг шаҳар ва қишлоқларида ХХ аср бошларида аввал “шайтон ўйини”, кейинчалик “ёввойи ўйин” деб ном олган ўйинлар пайдо бўлди. Гарчанд ҳозирги футболга унчалик ўҳшамаса ҳам майдон ва кўчаларни чангитиб ташкил этилан бу ўйин, кенг кулоч ёза бошлаганди. Маҳаллий ёшлар ўша даврларда чор Россиясининг ўлкамизда ҳизмат бурчини ўтаётган ҳарбийлари бўш вақтиларини қандай ўтказишлари билан қизиқар эдилар. Улар кўп вақтларини бу ерлар учун янги бошланган футбол ўйинига бағишлашар эди. Харбий қисмларларга яқин бўлган қишлоқдаги ёш йигитлар “янги” ўйинга катта қизиқиш билдириб, ҳар бир ўйинни завқ билан томоша қилишади. Оҳир оқибат харбийларга тақлид қилиб, ёшлар ўзлари майсали текис майдон топиб, у ерга дарвозалар учун устунлар ўрнатиб, ўзига хос футбол майдони яратишади. Албатда майдон тайёрлаш, чим ёткизиш, устунларни тиклаш қўқонлик йигитлар учун қийин иш эмасди. Энг муҳими футбол ўйнаш учун тўп топиш керак эди. Албатда у вақт дўконларда копток топиш мумкин эмасди, аскарлардан эса фақат катта пулга сотиб олиш мумкин эди. Шундай бўлишига қарамай, удабурон йигитлар, футболга бўлган иштиёқ катталигидан ўзлари копток ясайдилар. Йигитлар орасида турли касбдаги усталар борлиги бу ерда қўл келади. Улардан бири косибликдан хабари борлиги учун, чаримдан тўп тикиб кўради, лекин уни шишириш учун камера топилмайди. Улар тўпнинг ичига турли енгил латта-путталарни жойлаштириб шу тариқа биринчи марта ўзларича тўп ўйнай бошлайдилар. Бироз вакт ўткач бу футболга фидои йигитлар пул бириктириб аскарлардан хақиқий тўпни харид қилиб олишади.
Шу тариқа 1912 йили Ўлкамизда биринчи бўлиб, Қўқон шаҳрида футбол жамоаси тузилади. Жамоа аъзолари олдинига ўзаро ўйнашади, кейинчалик харбийлар билан рақиблик қилишади. Илк учрашвуларда йирик ҳисобда мағлубиятга учраб келган қўқонлик йигитлар, кейинчалик ўзаро ўйинларда дуранг ва ғолиб бўла бўлашади, хатто йирик ҳисобда ҳам ютиққа эришадилар. Албатда бундай муваффақиятларни ривожлантириш учун бошқа кучли жамоалар билан учрашишлари ва ўзларининг кучларини синаб кўришлари лозим эди. Тез орада Фарғона шаҳридаги харбий горнизонинг терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказган қўқонликлар кичик ҳисобда бўлса ҳам, мағлубиятга учрашадилар. Бу мағлубият қўқонликларнинг ғурурини паймон қилади ва жавоб учрашув – “реванш”, ўйинига тайёралик кўришади. Орадан бир ой ўтиб Қўқондаги ўзларининг майдонда жавоб учрашувини ўтказадилар. Бу ўйинга кўплаб муҳлислар ҳам келишади. Ўйин муросасиз ўтади. Шунга қарамай қўқонлик йигитлар бу ўйинда ғалаба қозонишади. Энди қўқонлик ишқибозлар орасида савдогарлар, бой одамлар пайдо бўлади. Жадидликнинг, ва умуман ўша пайт, ўлкамизнинг маънавий-маданий марказига айланган Қўқон шаҳрида юртимизнинг энг илғор ёшлари йиғилишганди. Футбол эса келажаги катта спорт тури эканлигини тушуниб етган бу марифатпарварлар хар томонлама миллий. ўзбек футбол жамоасини тузишга интилишади. Шу тариқа 1912 йили Қўқон шаҳрида “Музкоманда” (“Мусульмонлар жамоаси”) тузилади. Афсуски, “Музкоманда”нинг илк таркиби маълум эмас, бу хақдаги маълумотлар, хужжатлар сақланиб қолмаган, лекин хақимизнинг орасида афсона ва ривоятларга айланиб қолган футболчилар хақида кўплаб хотиралар гапирилиб келинади. Бу жамоа мамлакитимиз футболини ривожланишида ҳам катта роль ўйнайди. “Музкоманда” Фарғона водийси бўйлаб жуда кўплаб шаҳарлар ва қишлоқларда ўртоқлик учрашувлар ўтказади. Бу ўйинлардан кейин бу ерларда ёшлардан иборат янги жамоалар ташкил этилади. Албатда футболнинг ривожланиши учун майдоннинг ўзи камлик қилади, энг асосий мумаммо – бу тўплар ва аёқ кийимлари эди. Бу муаммони ҳам жамоанинг аъзолари ака-ука Рўзимат ва Исмоил Ниёзовлар орқали ҳал бўлади. Қўқоннинг Чор-су маҳалласида косибликдан уста кўрган ака-укалар тез орада тўплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишади.
Ҳозиргача “Музкоманда” хақида аниқ маълумотлар сақланиб қолган. Жамоанинг “юлдуз”ларидан Ҳусанхон Муҳитдинов, Охунжон , Акбаржон ва Мўминжон Бойматовлар, Рўзимат ва Исмоил Ниёзовлар ўзбек футболи тарихига олтин зарлавқалар билан битилган. “Музкоманда” хар томонлама Водийдаги энг кучли ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган жамоага айланади. Уларнинг кийимларидан тортиб оёқ кийимларию – коптокларигача ишқивозлар ҳавас қилишади. Бу борада яна ака-ука Ниёзовлар жомбозлик кўрсатишади. Улар Чор-судаги косиблик устахоналарини кенгайтиришади ва талабларга биноан, кўплаб тўп, маҳсус оёқ кийимлари (бутси) тикишади. Тез орада Қўқон тўпларининг довруғи Россиягача боради ва улардан 400та тўп тикиб бериш буюртмаси келади.
“Мускоманда”нинг 20 – 30-йиллардаги аъзолари асосан Қўқон ёғ заводида ишлашарди. Абдулла Солиев – Цех бошлиғи, Исмоил Ниёзов – қўмита котиби, Хўжа Пўлатов – электр устаси, қолганлари эса оддий ишчилар эди. “Мускоманда”нинг ўйинларини томоша қилгани асосан Ёғ заводи, Чой қадоқлаш фабрикаси, “Зингер” фирмаси ишчилари ташкил этарди. Шу билан бирга кўплаб маҳаллаларда футбол ишқибозлари кўпаяди. “Мускоманда”нинг ўша пайтдаги аъзолари: М. Аҳмедов, М. Абдуллаев, А. Муҳиддинов, Р. Ниёзов, М. Бойматов, У. Шониёзов, К. Муҳитдинов, В. Ўсаров, О. Бойматов, М. Солиев, П. Ҳайдаров…
Ўтган асрнинг 30-йиллар мамлакатимиз футболининг бош жамоасига айланган Қўқон терма жамоаси ҳар томонлама бошқа жамоаларга ўрнак бўлади. 1934 йили Ўзбекистон кубогининг финал қисми Қўқон шаҳрида бўлиб ўтиши ҳам бежизга эмасди. Бу ўйинларда Республиканинг турли ерларидан келган 6 терма жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. Қўқонликлар барча ўйинларни кўтаринки руҳда олиб бориб, барча учрашувларда ғолиб бўлиб, кубокни қўлга киритадилар. Орадан икки йил ўтиб, 16 жамоа иштирок этган Ўзбекистон чемпионатида Тошкентнинг “Динамо” жамоаси ғолиб бўлади. Қўқонлик эса кумуш медаллар билан чекланадилар.
Ўтган асрнинг 30-йиллари Ўзбек футболи жаддалик билан ривожлана бошлайди. Миллий терма жамоа асосини Қўқонлик футболчилар билан биргаликда Тошкентлик футболчилар ташкил этишади. Шу йиллари Германия ишчилар уюшмалари терма жамоаси билан учрашган ўзбекистонликлар ғолиб бўлишади. Худди шундай Қўқон шаҳри жамоаси Москва ва Ленинград шаҳарлари жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Қўқонда футболнинг ривожланиши, атрофдаги республикаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шу йиллари Тошкентда Ўрта Осиё халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақа финалида Германия ишчиларидан тузилган терма жамоа билан Ўзбекситон терма жамоаси майдонда куч синашади. Биринчи бўлимда, ўша пайтнинг машҳур футболчиси Ҳусанхон Мухитдинов ҳисобни очади. Иккинчи бўлимнинг бошларида немис ишчиларидан тузилган терма жамоа ҳисобни тенглаштиради. Ўйин тугашига бир оз вақт қолганда эса футболчиларимиз икинчи тўпни киритишиб 2:1 ҳисобда ғолиб бўлади. Бу мағлубиятдан катта аламланган немислар “реванш матч”, иккинчи учрашувни талаб қилишади. Бу ўйинда ҳам Ўзбекистонликлар 3:2 ҳисобда ғалаба қозонишади. Шундай қилиб ХХ асрнинг 30-йиллари ўзбек футболининг ривожланишида асосий омил бўлиб қўқон футболи туради. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан кўп футболчилар биринчилар қатори урушга йўл олишади ва шу тариқа, мамлакат футболи ўн йилга яқин ўз ривожланишида тўхтаб қолади.
ХХ асрнинг 40-йиллар охири, 50-йиллари бошида Ўзбек футболи асосан Тошкент шаҳрида ривожланади. Уруш пайти эвакувация бўлган украиналик, россиялик ёшлар орасида маҳоратли футболчилар етишиб чиқади. Лекин, Қўқон футболи ҳам аста секин яна ўз мавқейини тиклай бошлади. 50-йиллар Қўқон шаҳрида бир қанча хаваскор футбол жамоалари тузилади. Катта корхоналар, завод ва фабрикалари, олийгоҳлар ўз жамоаларини тузиб ўзаро шаҳар биринчилигида баҳслашадилар. Ўйинлар асосан Педагогика олийгоҳининг “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Бир қанча завод ва фабрикалари ҳам ўз футбол майдонларини барпо этишади. 1958 йили шаҳар марказида ҳашар йўли билан “Комсомол” номли стадиони қурилади. Бу стадион 5000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, ўша пайтлар тузилган “Меҳнат” жамоасига тегишли эди. 60-йиллар шаҳар биринчилиги юқори савияда ўтказилади. Унда асосан Автойўл техникуми ва Пойафзал фабрикалари жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришади. Кейинчалик этакчи жамоалар қаторига 10-атобус парки ва такси парк жамоалари ҳам қўшилишади. Шаҳар биринчилигида ўзларини кўрсатган футболчиларни Қўқоннинг бош жамоаси “Меҳнат”га таклиф этилади. 1968-1969 йиллари “Меҳнат” жамоаси собиқ иттифоқнинг “Б” класси, Ўрта Осиё зонасида иштирок этади. Ўша собиқ иттифоқ чемпионатидаги “Меҳнат” Қўқон жамоасининг таркиби қуйидагилардан иборат эди. Ўйинчилар: Геннадий Чирков, Виктор Рожной, Энвер Абҳаиров, Николай Николаев, Мамут Асанов, Владимир Кондабаров, Тоштемир Маҳмудов, Нўъмон Каримов, Валерий Рудаков, Валерий Шиповский, Ренат Аганов, Анатолий Зинченко, Александр Сулаймонов, Раҳмат Ҳолматов, Геннадий Клинков, Анатолий Билинов, Юрий Сбойчаков, Г. Труфанов, Ивон Топалиди,Илимдар Люманов.Мураббийлар: Николай Медних, Владимир Фаҳруддидов. 1968 – йили Собиқ СССР биринчилиги “Б” классида “Меҳнат” 19 ўринни эгалаган бўлса, кейинги 1969 йили 14 ўринни эгалайди. Бу даврда “Меҳнат” жамоаси кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Жумладан, “Меҳнат” – “Локомотив” Москва 3:2, “Меҳнат” – СССР ёшлар терма жамоаси 1:2, “Меҳнат” – “Пахтакор” Тошкент 0:1. “Меҳнат” жамоаси молиявий қийинчиликлар юзасидан ўз фаолиятини тўҳтатади. Қўқонликлар вилоят биринчилигида иштирок этишади. Кейинчалик “Кокандец” номи билан Республика биринрчилигида қатнашади. Бу мусобақаларда катта ютуққа эриша олмайди. Оқибатда Қўқон шаҳрида катта футбол кўп йилларга тўҳтаб қолади.
1988 йили Қўқон футболи учун оламшумул воқеа юз беради. Кутилмаганда қўқонликлар ўз жамоаларига эга бўлишади ва собиқ СССР чемпионатининг иккинчи лигасидаги жараёнларга гувоҳлик қилиш имконияти пайдо бўлади. 1987 йили Фарғона шаҳрининг “Автомобилист” жамоаси Жисмоний тарбия жамоалари ўртасида Республика биринчилги чемпиони бўлади. Бу унвон уларга собиқ СССР чемпионатининг иккинчи лига 1 – зонасида иштирок этиш имкониятини яратади. Ўша пайтлар иккинчи лигада Фарғонанинг “Нефтяник” жамоаси юқори ўринларга давогарлик қилиб келарди ва шаҳардаги бутун эътибор “Нефтяник”га қаратилган эди. Вилоят раҳбарларини қарорига биноан “Автомобилист” жамоаси Қўқон шаҳри таъсаруфига ўтади. Шундай қилиб қўқонликлар янги мавсумга тайёргарлик кўра бошлайдилар. Шаҳар раҳбарияти жамоа учун барча имкониятларни яратиб беришади. Жамоани ташкилотчилари №2504 автокорхона директори, хақиқий футбол фидоиси Муроджон Жўраев ва Жамоа бошлиғи Тоҳир Кападзелар асли Қўқонлик бўлганлари учун “Автомобилист” Қўқонни чемпионатда муваффақиятли иштирок этишлари учун куч-қувватларини ишга солишади. “Меҳнат” стадиони тамирланиб ишқибозлар учун 10.000 ўриндиқлар тайёрланади. Аммо чемпионат шунчалик қизиқарли ўтадики, стадионда ишқибозлар учун жой етмай қолади. Жамоа учун 1988 йил мавсуми ёмон натижалар бермади. “Автомобилчи”чемпионатда 36та ўйин ўтказиб, 13 ғалаба, 6 дуранг, 17 мағлубият, тўплар фарқи 35-42 билан 13 ўринни эгалайди. Жамоа аъзолари қуйидагидан иборат эди. Жамоа бошлиғи: Тоҳир Вейсалович Кападзе. Бош мураббий: Нерд Арамович Айриев. Мураббий: Юрий Иванович Великанов. Тўплар муаллифлари: Игорь Усов – 8та, Ойдинбек Алиев – 5та, Игорь Полишчук – 4та, Сергей Калистру – 4та, Жамолиддин Тожибоев – 3та, Эдуард Кудряшов – 2та, Дилшод Мўминов – 2та, Александр Голоколосов – 2та, Эльвиддин Эюпов – 2та, Наиль Сагитов – 1та, Игорь Голованов – 1та, Дамир Раҳматуллин – 1та.
Чемпионатдаги кейинги 1989 йил мавсуми “Автомобилчи” учун яна ҳам мувафақиятли бўлди. Бу сафар 7 – зонадан ўрин олган жамоамиз мусобақани 5 ўрин билан якулайди. тўплар фарқи 49 – 36. Жамоа аъзолари қуйидагидан иборат эди. Жамоа бошлиғи: Тоҳир Вейсалович Кападзе. Бош мураббий: Нерд Арамович Айриев. Мураббий: Юрий Иванович Великанов. Тўплар муаллифлари: Жамолиддин Тожибоев – 10та, Ойдинбек Алиев – 6та, Мурод Қамчиев – 7 та, Андрей Еманов – 5та, Эльвиддин Эюпов – 4та, Зоҳид Нурматов – 3та, Наиль Губанов – 2та, Игорь Полишчук – 2та, Рустам Ўрозов – 2та, Дамир Раҳматуллин – 2та, Игорь Усов – 2та, Нумон Хасанов – 2та, Виталий Аванесов – 1та, Андрей Тимофеев – 1та, Вчеслав Дарвишев – 1та.
1990 йили “Автомобилчи” ўз тарихида энг юқори лигада фаолият кўрсатди. Собиқ СССР чемпионатининг иккинчи лигасидаги барча зоналарида энг яхши 5 жамоадан иборат 2 та Ғарб ва Шарқ минтақаси “Буфер зона”лари , яъни 2 ва 1 лига орасидаги оралиқ, ўтиш зонаси ташкил этилди. Бу зонада “Нефтяник” Фарғона ва “Автомобилчи” Қўқон жамоалари ҳам иштирок этишди.”Шарқ” минтақасида Кавказ ўлкаларидан тортиб Ўрта Осиё, Қозоқистон, Сибирь Узоқ Шарқ жамоаларигача иштирок этишарди. Шундай катта минтақа жамоалари орасида қўқонликлар муносиб иштирок этишиб 7 ўринни эгалайдилар. 42та ўйин ўтказиб, 19 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият, тўплар фарқи 56 – 48. Тўплар муаллифлари: Александр Шмариков – 19та, Евгений Матвеев – 9та, Михаил Эннс – 5та, Нумон Хасанов – 4та, Игорь Полишчук – 4та, Жамолиддин Тожибоев – 3та, Мурод Қамчиев – 3та, Зоҳид Нурматов – 3та, Ойдинбек Алиев – 2та, Рустам Абдуллаев – 1та Рустам Ўрозов – 1та, Дамир Раҳматуллин – 1та, Виктор Эннс – 1та.
1991 йил собиқ СССР чемпионатининг сўнгиси бўлди. “Автомобилчи” яна “Буфер зонаси” шарқ минтақасида иштирок этиб ўнталикдан ўрин олди.тўплар фарқи 67 – 48. Тўплар муаллифлари:Андрей Еманова – 13та, Михаил Эннс – 9та, Александр Шмариков – 8та, Игорь Полишчук – 8та, Виктор Эннс – 7та, Муродбек Исмоилов – 4та, Евгений Матвеев – 3та, Мурод Қамчиев – 3та, Зоҳид Нурматов – 3та, Альфред Дитрих – 2та, Андрей Феодоров – 1та, Радион Шакманаев – 1та, Эльвиддин Эюпов – 1та.
1992 йил Мустақил Ўзбекистоннинг Олий лигаси тузилди. Ўша йиллари Ўзбекистоннинг бош жамоаси “Пахтакор” Тошкентдан сўнг, кучли бешталикка Қўқон жамоаси ҳам хақли равишда киритилган. “Автомобилчи” энди янги Бош ҳомий – Фарғона темир йўллари бўлими билан ўз йўлини давом этди ва “Темирйўлчи” номи билан Биринчи Ўзбекистон кубоги ва чемпионатида иштирок қилди. Кубокда муваффақиятли иштрок этиб финалгача етиб боради. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган финал учрашувида Наманган шаҳрининг “Навбаҳор” жамоасига ютказиб қўяди. Чемпионатда қўқонликлар муносиб иштирок этишиб 6 ўринни эгалайдилар. 32та ўйин ўтказиб, 18 ғалаба, 7 дуранг, 7 мағлубият, тўплар фарқи 47 – 28. Тўплар муаллифлари: Рустам Абдуллаев – 18та, Хаитбой Ирисбеков – 4та, Зоҳид Нурматов – 4та, Шуҳрат Раҳмонқулов – 3та, Степан Атоян – 3та, Муҳиддин Абдувалиев – 3та, Пётр Агеев – 3та, Ойдинбек Алиев – 2та, Мурод Қамчиев – 2та, Сергей Ни – 2та, Игорь Голованов – 1та, Наримон Османов – 1та, Ўктам Пўлатов.
1993 йил Ўзбекистон иккинчи чемпионатида ҳам “Темирўйўлчи” кучли олтиликдан ўрин олади. Қўқонликлар ўз майдонларида, барча ўйинларни стадион тўла ишқибозлар билан бирга ўтказиб, энг фаол ишқибозлар қаторидан ўрин олишади ва чемпионатнинг энг кучли жамоаларига ҳам етарли хавф солади.Чемпионатда қўқонликлар муносиб иштирок этишиб иккинчи бор 6 – ўринни эгалайдилар. 30та ўйин ўтказиб, 13 ғалаба, 5 дуранг, 12 мағлубият, тўплар фарқи 36 -34. Тўплар муаллифлари: Ойдинбек Алиев -12та, Муҳиддин Абдувалиев – 5та, Зоҳид Нурматов – 5та, Шуҳрат Раҳмонқулов – 4та,Сергей Ни – 3та, Баҳром Азимов – 2та, Игорь Голованов – 2та, Муҳтор Қурбонов – 1та, Эльвиддин Эюупов – 1та, Иброҳим Мамадалиев – 1та.
1994 йил Ўзбекистон учинчи чемпионатида “Темирўйўлчи” кучли бешталикдан ўрин олади. Чемпионатда қўқонликлар муносиб иштирок этишиб биринчи бор 5 – ўринни эгалайдилар. 30та ўйин ўтказиб, 16 ғалаба, 4 дуранг, 10 мағлубият, тўплар фарқи 50 – 42. Тўплар муаллифлари: Муҳтор Қурбонов – 15та, Муҳиддин Абдувалиев – 8та, Ойдинбек Алиев – 5та, Шуҳрат Раҳмонқулов – 5та, Азамат Ашурматов – 4та, Эрик Ермаков – 3та, Эльвиддин Эюупов – 3та, Зоҳид Нурматов – 3та, Жамолиддин Тожибоев – 3та, Хаитбой Ирисбеков – 1та..