Нўъмон Ҳасанов: Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз.

21.04.2018

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповлар қатнашишди.


 – Бугунги баҳс жанговор руҳда ўтди. Шогирдларим бугунги беллашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинда дуранг қайд этилган бўлса-да, шогирдларим ҳаракатларидан тўлиқ қониқдим.

Рақиб бугун асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди. “Насаф” билан ўйиндан дуранг биз учун қониқарли эмас. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истаймиз.

Бугун барча футболчилар  ўзларини кўрсатишди. Майдондаги биронта футболчини алмаштиришга кўзим қиймади. Дарко Гожковични олдинда ўйнатганимни сабаби, биз гол уришни истадик. Биз ҳам ҳимояга кўпроқ эътибор бериб ўйнашимиз мумкин эди. Лекин мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида ҳужумкор ўйнашни афзал билдик.

Машғулотларда ўзини кўрсатган ўйинчиларнигина  асосий таркибда майдонга тушираман.
Ўткир Юсупов: Бугунги ўйин қийин кечди. “Насаф” анча кучли жамоа. Улар бежизга “Локо”ни мағлубиятга учратишмаган. Мураббиймизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарганимиз боис, ижобий натижа қайд эта олдик. Мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО