21.05.2018
Жамоамизнинг Сербиялик легионер футболчиси Милан Спремо ўз юртига жўнаб кетди. Футболчининг соғлигида муаммо юзага келганлиги боис , у ўз ватанида даволанишни ихтиёр қилди. Футболчининг жамоамиз билан ўртадаги шартномаси ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди.
Спремо қисқа муддат жамоамизда тўп сурган бўлсада мухлисларимизнинг ёқимтой футболчисига айланиб улгурган эди. Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун эканлигини ҳисобга олган ҳолда жамоамиз мураббийлар штаби унинг ўз юртида даволанишига рухсат бердилар.
Биз Милан Спремони келажакда соғлигини тиклаб яна жамоамизга қайтишига умид қиламиз.