ЎЗ МАЙДОНИМИЗДАГИ БИРИНЧИ МАҒЛУБИЯТ

22.05.2018

Маълумки, ПФЛ ҳамда Championat.asia сайти ҳамкорликда Pepsi Суперлиганинг апрель ойдаги энг яхшиларини аниқланган эди.
Унга кўра, “Қўқон-1912” посбони Ўткир Юсупов ўтган ойнинг энг дарвозабони деб топилганди.
Шунингдек, энг яхши мураббий номинациясида — Улуғбек Бақоев ғолиб бўлганди, энг яхши футболчи сифатида эса Арслонмурод Омонов тан олинганди.
“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан олдин апрель ойи номинантларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Ўйинни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 2-дақиқада рақиб дарвозасига яқин бўлган жойдан жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси “жонли девор”га тегди.
15-дақиқа ўтиб бораётган паллада ҳимоямизда вужудга келган хатодан кейин Арслонмурот Амонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу вазиятда туркманистонлик футболчи посбонимизни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол этди.
28-дақиқада ҳисобни теглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. Жавоҳир Сидиқов рақибларни чалғитган ҳолда зарба берди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
30-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади.
Орадан икки дақиқа ўтиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Бироқ Игорь Тараннинг жарима майдончасига кириб тепган тўпи бироз ноаниқ бўлди.
Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимиз шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ улардан самарали фойдалана олишмади.
Аксинча ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар меҳмонлар иккинчи бор дарвозамизни ишғол этишди. Шавкат Саломов бирга-бир вазиятга чиқиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 49-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
55-дақиқада кетма-кет жарима тўпини тепдик. Ҳар икки сафар меҳмонларга омад кулиб боқди.
68-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Рақиб ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.
70-дақиқада захирадан майдонга тушган Суҳроб Бердиев жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди.
72-дақиқада Бердиевнинг зарбасини дарвозабон аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.
80-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов катта тезликда жарима майдончасига кириб бораётган паллада рақиб футболчиси уни чалиб йиқитди. Жарима тўпидан эса самара келтира олмадик.
Қолган дақиқаларда катта устунликка эга бўлишимизга қарамай, рақиб дарозасига йўл топа олмадик.
Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ўйинчиси Эргаш Исмоилов иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.
Шу тариқа жамоамиз ўз майдонидаги биринчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Pepsi Суперлига
12-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:2 (1:2)
Ҳакамлар: В. Коваленко, Р. Серазетдинов, Т. Гайнуллин, А. Эргашев.
Назоратчи – И. Нехочин.
Комиссар – С. Қудратуллаев.
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов – 30. – Арслонмурод Амонов-14, Шавкат Саломов – 45.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-67), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Баҳодир Пардаев (17. Қувондиқ Рўзиев-46), 22. Мурод Холмуҳаммедов (с), 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (9. Носир Отақўзиев-46), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 14. Аваз Маматхўжаев.
“Бухоро”: 1. Акмал Турсунбоев, 3. Бобур Амонов, 7. Арслонмурод Амонов, 8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов-77), 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 22. Шахбоз Эркинов (86. Азиз Ибрагимов-75), 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмоилов, 89. Сергей Русецкий.
Захира: 30. Асилбек Амонов, 9. Нозим Умуров, 14. Баҳодир Насимов, 17. Акобир Тўраев, 19. Анвар Жўраев, 55. Раҳматулло Бердимуродов, 66. Миржалол Жумаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО