22.05.2018
“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ҳамда жамоамизнинг иқтидорли ёш ўйинчиси Муҳаммаданас Ҳасановлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Бугун жуда ҳам мураккаб ўйин бўлди. Аввало мағлубиятга учраганимизга қарамай, бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Бугун кўплаб вазиятлар содир этдик. Лекин шу вазиятларни голга айлантиришда омад биздан юз ўгирди. Кейинги учрашувларда хатоларимиздан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ишқибозларимизни ғалаба билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Муҳаммаданас Ҳасанов: – Бугунги баҳсда ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Афсуски, ниятимизга эриша олмадик. Рақиб дарвозасига киритган голим жамоамиз ғалаба қозонишига етарли бўлмагани ачинарли бўлди. Мухлисларимизга бизни ажойиб тарзда олқишлаб туришгани учун раҳмат айтаман.