“Дерби”даги мағлубият

24.05.2018

Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Қўқон-1912” аёлллар жамоаси бу сафар Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди. Вилоят дербиси мақомини олган мазкур учрашув шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятлар бўлганига қарамай, танаффусга қадар томонлар гол киритишни уддалай олишмади.

Иккинчи бўлимда эса мухлислар учта голнинг гувоҳига айланишди.

63-дақиқада “Нефтчи” вакиласи Хилола Обиджонова ҳисобни очди. Таъкидлаш лозимки дарвозамизга урилган гол жуда чиройли кўриниш олди. Обиджонова дарвозабонимизни олдинга чиққанини кўрди ва узоқдан “парашют”  усулида гол киритди.

Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Бунинг натижаси ўлароқ, 73-дақиқада Ситорахон Нишонова ҳисобни тенглаштирди.

Шундан кейин ҳам вакилаларимиз рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Бироқ улардан самарали фойдалана олишмади.

Аксига олиб, сўнгги дақиқада фарғоналиклар иккинчи тўпни киритишди ва дербида ғалаба қозонишди.

 

Аёллар футболи

9-тур

«Қўқон-1912 -W» – «Нефтчи – W» – 1-2

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО