01.07.2018
Ҳозиргина жамоамиз ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ушбу учрашувда жамоамиз сафида бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Булар: Беҳруз Сайдуллоев (шу кунга қадар “Навбаҳор” жамоасида ўйнаган, ярим ҳимоячи), Фирдавс Асадов (Про-лига вакили “Лабса” клубида тўп сурган, ҳужумчи), Абдулазиз Жўрабоев (“Ёзёвон” клубида ўйнаган ва тўпурарлик маҳоратини намойиш этган, ҳужумчи). Ниҳоят яна бир янги футболчи тожикистонлик легионер Амиржон Сафаровдир (ҳужумчи). 21 ёшли ушбу футболчи бунгача Тожикистоннинг “Регар Тадаз” клубида ўйнаган. Тожикистон ёшлар терма жамоаси аъзоси саналади.
Айтганча, ушбу футболчини Самарқанднинг “Динамо” клубида ўнаётган Амир Сафаров билан адаштириб юбормаслик лозим.
Мазкур футболчилар жамоамиз кўригида бўлиб туришибди.
Шунингдек, “Сўғдиёна”га ижарага берилган Иқбол Маликжонов қайтиб келди.